Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ўзсувтаъминот" Бўзсувга оқизилаётган рангли оқова сувлар бўйича муносабат билдирди
Ижтимоий тармоқларда Бўзсув каналига рангли оқова сувлари оқизилаётгани тўғрисида видеоматериал тарқалди. Ҳолат юзасидан "Ўзсувтаъминот" АЖ расмий муносабат билдирди.
Фото: Ўзсувтаъминот
Қайд этилишича, ушбу мавзу бугун пайдо бўлиб қолгани йўқ. Тошкент шаҳридан чиқаётган оқова, яъни канализация сувларини тозаловчи 3 та иншоот мавжуд.
Улар аҳолидан келаётган маиший, яъни ошхона, ҳаммом, ҳожатхона сувларини қабул қилиш учун мўлжалланган бўлиб, биологик усулда тозалаш техника ва технологиялари билан жиҳозланган. Бунда айнан кимёвий ташламаларни бирламчи корхоналар тозалаши назарда тутилган.
Бироқ, тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш жараёнларининг ривожланиши ва улардан канализацияга ташланаётган турли кимёвий чиқиндилар ҳамда текстил корхоналардан чиқаётган бўёқ қолдиқлари, яъни рангли сувлар иншоотларнинг ишига салбий таъсир кўрсатмоқда. Аслида белгиланган меъёрга кўра, ҳар бир ишлаб чиқарувчи корхонада локал иншоот бўлиши талаб этилади. Ушбу бирламчи иншоотлар корхонадан чиқаётган кимёвий чиқиндиларни тозалаши лозим.
Аммо бундай иншоотларнинг эксплуатацияси қимматга тушганлиги боис, афсуски, баъзи ишлаб чиқарувчилар корхонадан чиққан оқова сувларни канализацияга оқизиб юборишни афзал кўрмоқда.
Тасвирда кўрсатилган турли рангли оқова сувлар текстиль корхоналаридан чиқмоқда. Тозалаш иншооти ранглар ва кимёвий ташламаларни ажратиб ололмайди.
Республикадаги барча ишлаб чиқариш корхоналаридан бу каби оқова сувларни канализация тармоқларига ёки табиатга йўналтирмасликни, бу каби хатти-ҳаракатлари нафақат ишлаб чиқариш, жамият ёки табиат меъёрларига, балки инсонийлик принципларига ҳам тўғри келмаслигини эслатиб ўтамиз, дейилади расмий ташкилот хабарномасида.
Мавзуга оид
21:29 / 11.11.2025
«Эко Ном» ва «Новатор» русумли сув ҳисоблагичларидан фойдаланиш тақиқланди
08:30 / 06.08.2025
Ўзбекистонда оқова сувларни қайта ишлашда Британия технологиялари жорий этилади
12:02 / 28.07.2025
Қайси ҳудудда ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги айтилди
11:49 / 12.07.2025