Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режими 11 майгача узайтирилди
Аввалроқ Қозоғистон коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаби мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича яна 24та ҳолат қайд этилганини, касалликка чалинганлар сони 2 717 тага етганини маълум қилганди.
Қозоғистонда коронавирус тарқалиши сабабли 16 мартда жорий этилган фавқулодда ҳолат режими 11 майгача узайтирилди. Бу ҳақда мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг қарори эълон қилинди.
Қайд этилишича, ушбу қарор республикадаги эпидемиологик вазият ҳисобга олиниб ва Қозоғистонда фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш бўйича давлат комиссияси таклифи асосида қабул қилинган.
"Бу қарор бугунги оғир вазият сабабли қабул қилинди. Агарда эпидемия янгитдан авж олмаса, 11 май куни фавқулодда ҳолат режими якунига етади", - деди Қозоғистон президенти.
Тўқаевнинг маълум қилишича, Нурсултон ва Олмаота шаҳарлари орасидаги авиақатновлар 1 майдан тикланади.
Аввалроқ Қозоғистон коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штаби мамлакатда коронавирусга чалиниш бўйича яна 24та ҳолат қайд этилганини, касалликка чалинганлар сони 2 717 тага етганини маълум қилганди.
Беморларнинг 682 нафари соғайган, 25 нафари вафот этган.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024