Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда учувчисиз парвоз қурилмалари учун дунёдаги биринчи аэропорт қурилади
Хитойнинг автоном учиш қурилмалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Ehang компанияси учувчисиз парвоз қурилмалари учун дунёдаги биринчи аэропорт қуриш режасини эълон қилди.
Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинган.
Туристик дронларга мўлжалланган аэропортни Гуанси провинциясидаги Хэчжоу шаҳрида қуриш режалаштирилмоқда. У 2020 йилда фойдаланишга киритилиши тахмин қилинмоқда.
Аэропорт терминали 3 қаватли ва 2500 квадрат метр майдонли бўлади. Бинонинг архитектурасида 1-қаватда рўйхатдан ўтиш зали, 2-қаватда кутиш зали ва 3-қаватда учиш-қўниш зонаси бўлиши кўзда тутилган.
Компания аэропорт қуришдан ташқари, 20 кишилик учувчисиз аэротакси EHang 216’ни етказиб беришни режалаштирмоқда. Улар туристик мақсадларда қўлланади.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026
Хитой муваффақиятли ракета парвозидан кейин унинг бустерини қайтариб олди
11:50 / 10.07.2026