Жамият | 14:46 / 28.04.2020
24899
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида хонадонлардан бирининг ичидан ярим метр узунликдаги илон топилди

Тошкент шаҳридаги хонадонлардан бирининг ичидан тахминан ярим метр узунликдаги илон борлиги аниқланди

2020 йил 27 апрель куни соат 20:01да Мирзо Улуғбек тумани ТТЗ 1-пиллачи кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида илон борлиги бўйича Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг тезкор бўлимига қўнғироқ қилган. 

ФВВ хабарига кўра, зудлик билан бошқарманинг махсус қутқарув отряди хонадонга бориб ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам уйнинг ичида тахминан ярим метр узунликдаги илон борлиги аниқланган. 

Қайд этилишича, кўрилган тезкор чоралар натижасида 10 дақиқа ичида илон ушланган ва хонадон вакилларининг хавфсизлиги таъминланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид