Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХББ Андижон туманида содир бўлган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати Андижон туманида содир бўлган, ижтимоий тармоқларда видеолавҳаси тарқалган ЙТҲ юзасидан расмий маълумот берди.
Жорий йилнинг 20 апрель куни соат 18:00лар атрофида, Андижон вилояти, Андижон тумани, Заврок МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р130 Андижон айланма йўлининг 34-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳайдовчи, 1997 й.т. Ш.М. “Нексия-3” русумли транспорт воситасида ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлдан чиқиб кетиб, йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, транспорт воситаси ағдарилган.
Натижада, ҳайдовчи Ш.М. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Ушбу ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЙҲХГ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
05:32
Тошкентда ЙПХ мотоцикллари иштирокида авария рўй берди
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026