Жаҳон | 22:32 / 30.04.2020
6712
1 дақиқада ўқилади

АҚШда коронавирус эпидемияси сабабли 30 миллиондан ортиқ америкалик ишсиз қолди

2020 йил мартга қадар ишсизлик бўйича аризалар сони ҳафтасига 100 мингтадан ошмаган, инқирозгача эса 1,7 млн киши ишсизлик нафақаси олиб келган.

Фото: Getty Images

АҚШда коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари ортидан кейинги олти ҳафта ичида мамлакатнинг 30,2 млн аҳолиси ишсиз қолди. Биргина ўтган ҳафтада 3,84 млн америкалик ишсизлик нафақаси олишга ариза берган.

Шу билан бирга, ушбу кўрсаткич ўтган ҳафталардагига нисбатан пасайган. Хусусан, 18 апрелгача ишсизлар сони 4,427 млн, 11 апрелгача 5,2 млн, 4 апрелгача 6,6 млн, 28 мартгача 6,9 млн, 21 мартгача- 3,3 млн киши ишини йўқотганди.

Фото: Getty Images

2020 йил мартга қадар ишсизлик бўйича аризалар сони ҳафтасига 100 мингтадан ошмаган, инқирозгача эса 1,7 млн киши ишсизлик нафақаси олиб келган.

АҚШ бир неча ҳафтадан бери коронавирус пандемияси маркази бўлиб турибди. Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 1 млн кишидан ошган, 62 минггга яқин киши вафот этган.

Мавзуга оид