Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ҳайдовчининг рулда ухлаб қолиши ўзи ва вояга етмаган боланинг ўлимига сабаб бўлди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 29 апрель куни соат 18:00ларда, Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудидан ўтган “Термиз-Тошкент” М-39 автомобиль йўлининг 967-км.да йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчи, 1995 й.т Б.Э. “Матиз” русумли транспорт воситасини Тошкент йўналишига қараб бошқариб кетаётган вақтида ухлаб қолиши натижасида рул бошқарувини йўқотиб автомашина йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб ағдарилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Натижада, ҳайдовчи Б.Э. ва йўловчи вояга етмаган, 2007 й.т. З.Э. воқеа жойида вафот этишган.
Автомашина салонида бўлган йўловчилар - 35 ёшли М.М., 14 ёшли У.Э., 12 ёшли А.Э. ва 6 ёшли С.Э. тиббиёт бирлашмасига турли тан жароҳатлари билан ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, карантин вақтида заруратсиз кўчага чиқмаслигингизни, зарурат билан чиққан вақтингизда ҳам чарчоқ ҳолатида транспорт воситаси бошқармаслигингизни, “Йўл ҳаракати қоидалари”га амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026