Ўзини яккалаш кунларида Mobiuz абонентларга қандай шароитлар яратмоқда?
Шу йилнинг март-апрель ойларида Mobiuz мобил оператори мижозларга кўплаб қулайликлар яратиш устида иш олиб борди.
Коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида Mobiuz SIM-карталарини етказиб бериш хизмати, интернет учун махсус таклифлар, ўқувчи ёшлар ва педагогларга ғамхўрлик кўрсатиш, тезлаштирилган техник ривожланиш ва бошқа кўплаб йўналишларда иш олиб бормоқда.
Хусусан, компания офисларига келмай туриб абонентга айланиш ва масофадан туриб хизматлардан фойдаланиш мумкин. Бунинг унинг компаниянинг бизнес-жараёнлари қайта кўриб чиқилди ҳамда абонентлар ва корпоратив мижозларга SIM-карталарни етказиб бериш хизмати ишга туширилди. У бир нечта кўринишда тақдим этилмоқда.
Уланиш учун жисмоний ва юридик шахслар (+998) 97 1300909 рақами орқали Mobiuz call-марказига қўнғироқ қилиб, буюртма қолдиришлари мумкин. SIM-карта қаерга етказиб берилишига қараб компаниянинг ҳудудий вакиллари ёки тижорат ҳамкорлари (дилерлари) буюртма берган абонент билан боғланишади. Етказиб бериш хизмати бутун республика учун амал қилади.
Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида Mobiuz рақамларига буюртмаларни Arena Markaz магазинлар тармоғи (+998 78 1292299 рақамига қўнғироқ қилиш орқали) ва MobileZone мобил қурилмалар етказиб берувчиси Telegram-боти орқали ҳам қабул қилмоқда.
Mobiuz ўқувчи ёшлар ва педагоглар учун ҳам бир қатор қулайликлар яратди. Биринчидан, бу 10 дан зиёд ахборот-таълим веб-сайтларидан мегабайтларни сарфламасдан фойдаланиш имконияти. Улар қаторида – Khan Academy O‘zbek таълим платформаси, Халқ таълими вазирлигининг Eduportal.uz ахборот-таълим портали, Республика болалар кутубхонасининг Kitob.uz сайти, онлайн-таълим олиш учун Edumarket.uz, Online-maktab.uz, Talim.uzedu.uz, Utube.uz, Itschool.uz сайтлари ва бошқа бир қатор ресурслар бор (uzedu.uz, xtv.uz, xt.uzedu.uz, stat.uzedu.uz, emis.uzedu.uz, kundalik.com).
Ўтган йилнинг ўзидаёқ Mobiuz ўқитувчи ва мураббийлар учун «O‘qituvchi» тариф режаларини жорий қилганди. Таълим муассасалари масофавий иш олиб бораётган кунларда ушбу тарифларга ўзгаришлар киритилди. Энди «O‘qituvchi 1» тарифи доимий тарзда 2000 МБни ҳам ўзига олмоқда, «O‘qituvchi 2» тарифида мегабайтлар ҳажми 3000 МБдан 5000 МБга оширилди. Абонентлар тўловлари эса ўзгаришсиз қолди.
Мобил телевидение ёшларни таълим олиши (махсус таълим дастурлари билан) ҳамда ёш-у қари учун вақтни мароқли ўтказишда катта аҳамият касб этмоқда. Буни инобатга олган ҳолда компания бир нечта ҳамкорлар билан мобил телевидение хизматини кўрсатиб келмоқда. Allplay ҳамда iTV иловалари орқали ўнлаб ТВ-каналлар, минглаб мультфильм, фильм ва сериалларни кўриш мумкин.
Интернетдан фойдаланиш имтиёзлари эса барча абонентлар учун амал қилмоқда. Хусусан, 9 июнгача хоҳлаган ҳажмдаги ойлик Интернет-тўпламни фаоллаштирган абонент автоматик равишда бепул тунги Интернетга эга бўлади. Бундан ташқари, ҳар ойда онлайн бўлишни хуш кўрувчилар учун махсус таклифлар берилмоқда: март ойида 1000 МБ ва 2000 МБ тўпламларини икки баравар арзон улаш мумкин бўлган бўлса, апрелда бундай таклиф 2000 МБ ва 3000 МБ тўпламлари учун амал қилди.
Қолаверса, абонентлар 7 та янгиликлар сайтларига (Daryo.uz, Kun.uz, Uznews.uz, Gazeta.uz, Podrobno.uz, Uzreport.news ва Xabar.uz) кирганларида мегабайтлар сарфланмайди.
Карантин вақтида долзарб бўлган рақамларга бепул қўнғироқлар ҳам Mobiuz абонентларига кўл келмоқда. Улар учун нафақат шошилинч хизматлар рақамларига, балки Соғлиқни сақлаш вазирлигининг коронавирус бўйича 1003 ягона рақамига ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли учун хайрия ёрдамини мувофиқлаштириш марказининг 1197 рақамига қўнғироқлар ҳам бепул.
Бундай шароитларда уяли алоқа тармоқларига тушадиган оғирлик ҳам бир неча баравар ортганлиги сир эмас. Шундай экан, Mobiuz республика бўйича алоқа ва Интернет сифатини ошириш устида фаол иш олиб бормоқда. Компанияни 2019-2021 йилларда ривожлантириш Концепциясида назарда тутилган ишлар тезкор равишда амалга оширилмоқда. Мазкур йилнинг февраль-апрель ойларининг ўзидаёқ 300 дан зиёд янги база станциялари ишга туширилди.
“Абонентларга меҳр, ғамхўрлик кўрсатиш Mobiuz бренди берган ваъдалардан асосийсидир. Коронавирус пандемиясига қарши курашиш даврида бу ваъдамиз устидан чиқишга ҳамда ўзини яккалаш шароитида бўлган аҳолига қулайлик яратишга ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳозирда мутахассисларимиз янги долзарб хизмат ва акциялар устида иш олиб бормоқда”, - дея таъкидлади Mobiuzнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича расмий вакили Сардор Тожиев.
Компания янгиликларини ўзбек тилидаги расмий @MOBIUZuzb Telegram-канали орқали кузатиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:00 / 20.12.2023
Mobiuz ISO сертификациясидан муваффақиятли ўтди
17:14 / 08.12.2023
Mobiuz 340 кун ичида Тошкент вилоятида 440 дан ортиқ таянч станцияларини ишга туширди
16:55 / 06.12.2023
Сурхондарё вилоятида 320 дан ортиқ Mobiuz таянч станциялари ишга туширилди
14:06 / 01.12.2023