Андижонда фуқароларни бир неча минг долларга алдаб кетган аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг январь ойидан март ойига қадар 37 ёшли М.И. (аёл) ва 45 ёшли З.К. (аёл) ўзаро жиноий тил бириктирган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Улар бир гуруҳ бўлиб, 3 нафар фуқарога Андижон вилояти Асака туманида жойлашган Uz Auto Motors АЖга ишга киритиб қўйишларини ваъда қилиб, ишончга кириб, жами 6 450 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олишиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
07:25 / 20.04.2024
Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
09:56 / 05.03.2024
Асака туман прокурори ўринбосари ва ИИБ тергов бўлинмаси собиқ ходимини қўлга олди
15:08 / 13.07.2023
UzAuto Motorsʼнинг Асакадаги заводи қачон ишга туширилиши маълум қилинди
21:11 / 01.07.2023