Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Андижон вилояти Асака тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “А.Х.” МЧЖ раҳбари М.Х. қўлга олинди. Қайд этилишича, у муқаддам судланган.
Маълум қилинишича, М.Х. фуқаро И.Ў.нинг ишончига кириб, “Қадрият” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли “умумий ётоқхона” уйидаги хонадонлардан бирини унинг номига расмийлаштириб беришини айтган. У бу “хизмат” эвазига 4800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.











