Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил банки АҚШга 900 млн долларга яқин жарима тўлайди
Dpa агентлигининг хабар беришича, банк жарима тўлашга ҳамда тергов билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга рози бўлгани учун келгусидаги жиноий таъқибдан қутулиши мумкин.
Фото: Getty Images
Исроилнинг Hapoalim банки ва унинг Швейцариядаги Hapoalim Switzerland Ltd филиали ФИФА амалдорларига пора бериш учун фойдаланилган схемада қатнашгани учун АҚШ молия вазирлиги, федерал захира тизими ҳамда Нью-Йорк молиявий хизматлар бошқармасига 874 млн доллар жарима тўлайди.
Dpa агентлигининг хабар беришича, банк жарима тўлашга ҳамда тергов билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга рози бўлгани учун келгусидаги жиноий таъқибдан қутулиши мумкин.
АҚШ бош прокуратурасининг маълум қилишича, Hapoalim ва Hapoalim Switzerland Ltd банклари Исроил ва Швейцариядаги 5500та ҳисобрақамда 7,6 млрд долларни яширишда айбдор деб топилган.
Қайд этилишича, банклар уларнинг айрим ходимлари 2010 йилдан 2015 йилгача офшорлар орқали қатор мамлакатлардаги футбол амалдорларига пора сифатида берилган 20 млн долларни ювишга ёрдам берган.
Аввалроқ АҚШ ФИФАнинг собиқ раҳбарларига қарши айбловларни илгари сурди. Улар жаҳон чемпионатлари Россия ва Қатарда ўтказилишини қўллаб-қувватлаш учун пора олганликда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:42 / 08.04.2026
Эрон сулҳдан кейин яна Ҳўрмуз бўғозини ёпди
20:13 / 08.04.2026
Эрон АҚШ ва Исроилни сулҳни бузганликда айблаб, БАА, Кувайт ва Баҳрайнга зарбалар берди
20:02 / 08.04.2026
Макрон, Мелони, Мерц, Стармер ва бошқалар Эрондаги уруш ҳақида баёнот берди
19:57 / 08.04.2026