Ўзбекистон | 08:07 / 01.05.2020
4117
2 дақиқада ўқилади

ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори Тошкент шаҳар ИИББга гуманитар ёрдам ажратди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳалари координатори, элчи Жон МакГрегор Тошкент шаҳар ИИББ учун тиббий ниқоблар, кўзойнаклар, қўлқоп ва таркибида спирт юқори даражада бўлган антисептик воситалардан ташкил топган гуманитар ёрдамни етказди. 

Фото: ИИББ ахборот хизмати

ИИББ хабарига кўра, ушбу ёрдам ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори томонидан коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишини олдини олишда Ўзбекистон ҳукумати саъй-ҳаракатларида ёрдам бериш мақсадида амалга оширилди.

Жон МакГрегорнинг Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи полковник А. Тошпўлатовга қилган мурожаатида қайд этишича, “...ички ишлар органлари ходимлари коронавирус пандемиясига қарши курашда жамоат хавфсизлигини таъминлаган ҳолда олд қаторларда хизмат олиб бормоқдалар. Ички ишлар органлари ходимларига шахсий ҳимоя воситалари тақдим этиш билан биз аҳолини ҳимоясига ва коронавирус тарқалишининг олдини олишда ҳисса қўшган бўламиз”. 

ЕХҲТ лойиҳалари координатори томонидан таъкидланишича, ушбу гуманитар ёрдам коронавирус томонидан юзага келтирилган трансмиллий таҳдидларга қарши курашда ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ЛК ёрдам пакети бир қисми ҳисобланади.

Тошкент шаҳар ИИББ, ўз навбатида, тақдим этилган шахсий ҳимоя воситалари учун ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координаторига миннатдорчилик билдирди ҳамда инсонлар саломатлиги ва фаровонлиги учун ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Мавзуга оид