Ўзбекистон | 08:14 / 02.05.2020
6360
2 дақиқада ўқилади

Инновацион ривожланиш вазирининг маслаҳатчиси тайинланди

SmartChain масъулияти чекланган жамияти раҳбари Бобур Раҳимов Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирининг Рақамлаштириш ва ахборот технологиялари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Б.Раҳимов вазирликда рақамли технологияларни жорий қилиш, бўлинма ва вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг иш жараёнида ахборот технологияларини қўллаш асосида уларнинг фаолияти самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида фаолият юритади.

Б.Раҳимов ўзи ишлаб чиққан NazzAR платформа асосида яратилган «Smart-музей» лойиҳаси Ўзбекистон президентининг 2019 йил январь ойида Самарқандга қилган ташрифида намойиш этилиб, лойиҳалар маъқулланиб, барча тарихий мерос объектлари ва музейларга жорий этиш тавсияси берилди.

Самарқанддаги Амир Темур мақбараси мисолида Марказий Осиёдаги биринчи Smart-музей яратилди ва 2019 йил апрель ойида Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг мамлакат президенти билан биргаликда Самарқандга келганларида муаллиф томонидан намойиш этилди.

Бобур Раҳимов InnoWeek-2018 халқаро кўргазмаси «Энг яхши инновацион лойиҳа» номинацияси, InnoWeek-2019 халқаро кўргазмаси «Ақлли туризм» номинацияси, Келажак овози» 2013 йил республика танлови ғолиби, шунингдек 2016 йилда World Science UAE журналининг инновацион-илмий-тадқиқоти ҳамда ҳозирги жаҳон фани ва илмига қўшган ҳиссаси учун дипломантидир. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 йилда ўтказилган StartUp лойиҳалари конкурси ғолиби.

Мавзуга оид