Ҳукуматнинг “Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг айрим таркибий бўлинмалари тузилмаларини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжатда айтилишича, Ўзбекистон президенти раҳбарлигида 2022 йил 11 март куни ўтказилган саноат кооперациясини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг 23-сон баёнида Инновацион ривожланиш вазирлигини бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов раҳбарлик қилаётган тизимга ўтказиш назарда тутилган.
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятига IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва илмий фаолиятни ривожлантириш масалалари департаментидан Инновацион фаолиятни ривожлантириш ва илмий тадқиқотлар натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис штат бирлиги ўтказилган.
Ҳукуматда Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятига бириктирилган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари рўйхати қуйидагича кўриниш олди:
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги;
- Ташқи ишлар вазирлиги;
- Инновацион ривожланиш вазирлиги;
- Транспорт вазирлиги - инвестиция, экспорт ва логистика масалалари юзасидан;
- Молия вазирлиги - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар юзасидан;
- Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги - инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар юзасидан;
- Қурилиш вазирлиги - инвестиция лойиҳалари экспертизаси масалалари юзасидан;
- Давлат божхона қўмитаси - экспортни қўллаб-қувватлаш ва импортни оптималлаштириш юзасидан;
- Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси - импортни назорат қилиш ва ташқи савдо масалалари юзасидан;
- Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — импортни назорат қилиш ва ташқи савдо масалалари юзасидан;
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси;
- “Ўзтрейд” АЖ;
- “Ўзбекэкспертиза” АЖ;
- “Ўзсаноатэкспорт” АЖ;
- “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” АЖ;















