Қорақалпоғистондан ҳам сардобаликларга ёрдам карвони йўлга чиқди
Хабарингиз бор, 27 апрель куни юртимизга Туркманистон ҳудудидан кучли шамол кириб келди ва Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларига катта зарар етказди. Айниқса, ҳодисадан бухороликлар кўпроқ жабр кўрди.
Шунингдек, 1 май куни Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг деворида сув чиқиши натижасида Сардоба тумани аҳоли яшаш пункти жиддий зарар кўрди.
Бу икки ҳодиса одамлар турмуши, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Халқимиз азалдан бундай оғир кунларни жипслашиб, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик билан енгиб ўтган. Бугунги қийин шароитда ҳам халқимизнинг мана шу олижаноб фазилатлари янада яққол кўзга ташланмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ташаббуси билан 2 май куни Сирдарё вилояти Сардоба туманида офат оқибатларини бартараф этиш, қурилиш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, маҳаллий аҳолини озиқ-овқат, кийим-кечак, маиший техникалар таъминлаш мақсадида 5 миллиард сўмлик беғараз ёрдам пуллари ажратилди ва бундан ташқари 550 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, 30 бош қорамол, 35 тоннага яқин гуруч юкланган юк машиналари карвони йўлга чиқди.
Юк машиналари карвонини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг раиси М.Ерниязов ва кенг жамоатчилик вакиллари кузатиб қўйди.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керак, Бухоро вилоятида юз берган табиий офатдан жабрланган маҳаллий аҳоли учун 30 апрель куни ушбу вилоятга Қорақалпоғистондан ёрдам сифатида озиқ-овқат ва қурилиш материаллари, шу жумладан 25 тонна гуруч, 200 тонна цемент маҳсулотлари юборилган эди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати.
М.Ҳабибуллаев олган суратлар
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024