Шерзод Шерматов: «Бошқа телеграм каналлари қачон видеоларни эълон қилишига жавобгар эмасмиз»
Баъзи ота-оналар видеодарсларни бизга алоқаси йўқ бўлган бошқа телеграм каналлари орқали кузатиб бормоқда. Бошқа телеграм каналлари қачон видеоларни эълон қилишига жавобгар эмасмиз. Мазкур расмий каналларимиз t.me/uzedu ҳамда t.me/uzeduonlinemaktab, ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига мазкур канални кузатиб боришни тавсия этамиз, дея маълум қилди Шерзод Шерматов.
Бугун, 2 май куни АОКАда таълим соҳасидаги сўнгги янгиликларга бағишланган брифингда халқ таълими вазири Шерзод Шерматов онлайн дарсларнинг видеофайллари телеграм каналларида эртароқ қўйилмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Аввало, “онлайн-мактаб” дарсларини телевидение орқали кўриш тавсия этилади, чунки бу бепул ҳамда интернет талаб қилмайди. Дарсларни ўзбек ва рус тилида кўрилса ҳамда қайтарилишини ҳам инобатга олинса, кунига 4 маротаба телевидение орқали кўрса бўлади. телеграм, youtube, mover.uz ва бошқа интернетдаги каналлардан агар телевидение орқали дарсларни ўтказиб юборилган бўлсагина, қўшимча сифатда кўриш учун фойдаланиш мумкин”, - деди Шерзод Шерматов.
У видеодарсларни тайёрлаш, уларни кўчириб олиши муайян вақт талаб этилишини айтиб ўтди.
“Видеодарсларни тайёрлаш, эфирга бериш маълум вақт олади. Бундан ташқари, тайёр файлларни Халқ таълими вазирлигига интернет тизими орқали етказиб берилади. Видеофайлларни кўчириб олишга вақт кетади.
Бир кунлик дарсларнинг ҳажми ўртача 30-40 гигабайтни ташкил этмоқда. Уларни телеграмга ўзини юкласак, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари қийналади. Файлларни ҳажмини кичикроқ қилиш учун маълум бир вақт талаб қилинади.
Бундан ташқари, баъзи ота-оналар видеодарсларни бизга алоқаси йўқ бўлган бошқа телеграм каналлари орқали кузатиб бормоқда. Бошқа телеграм каналлари қачон видеоларни эълон қилишига жавобгар эмасмиз. Мазкур расмий каналларимиз t.me/uzedu ҳамда t.me/uzeduonlinemaktab, ўқувчиларга ва уларнинг ота-оналарига мазкур канални кузатиб боришни тавсия этамиз”, - деди халқ таълими вазири.
Мавзуга оид
14:40 / 24.10.2024
“Кўпроқ инглиз тилида контент қилинг” – Шерзод Шерматов ўзбек ютуберларига кўпроқ даромад олиш учун тавсия берди
18:24 / 15.03.2024
Чет тилини биладиган ёшларнинг юқори маошли ишга жойлашишига ёрдам берилади
09:05 / 15.03.2024
“Америкага қилинган умумий экспортнинг ярмидан кўпи IT кесимига тўғри келади” – Шерзод Шерматов
12:12 / 05.01.2024