Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркманистоннинг Лебоп вилоятидаги бўронда бир неча ўн киши бедарак йўқолган
Туркманистоннинг Лебоп вилоятида юз берган бўронда кўп киши жароҳат олган ва бир неча ўн киши бедарак йўқолган. Булар орасида чўлларда чорва боққан чўпонлар, “Туркмангаз”да фаолият юритган ҳайдовчилар ва ишчилар бўлган.
Бу ҳақда “Хроники Туркменистана” нашри мухбирлари хабар беришди.
Шунингдек, 100 ва ундан кўпроқ қўйдан иборат бир нечта пода йўқолган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, табиий офат вақтида 20 га яқин киши ҳалок бўлган. Turkmen news манбаларининг хабар беришича, 27 ва 28 апрелда Туркманобод шаҳридаги деярли ҳар бир туманда табиий офат қурбонлари дафн этилган.
Таъкидланишича, Туркманободда жабрланганлар турли тиббиёт муассасаларига жойлаштирилаётган бўлса, қишлоқ жойларида уларга ҳаттоки биринчи ёрдам кўрсата олинмаяпти.
Шунингдек, буғдой ҳосили нобуд бўлган. Бу эса кузда ун тақчиллигига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.
Таъкидланишича, Туркманободда вайроналарни тозалаш ишлари билан аскарлар шуғулланмоқда. Шаҳарда йўл назорати хизмати ва ҳарбий автоинспекциянинг кўплаб ходимларини учратиш мумкин. Улар автотранспорт ҳайдовчилари ва йўловчилар атрофдаги ҳодисаларни телефонга олмасликлари ортидан кузатув олиб боришмоқда.

Туркманистонга 27 апрелда бўрон ва кучли шамол ёпирилганди. Бундан Лебоп вилояти энг кўп талафот кўрган. Табиий офатдан кейин вилоятда алоқа узилган, полиция у ерга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган.
Бироқ давлат оммавий ахборот воситалари табиий офат билан боғлиқ ҳодисалар ҳақида оғиз очмаган.
Мавзуга оид
21:45 / 30.05.2026
Туркманистонда май ойи учун энг иссиқ рекорд ҳарорат янгиланди
08:53 / 23.03.2026
Тошкент ва Ашхобод ўртасида иқтисодий ҳамкорлик кучайтирилади
16:34 / 20.03.2026
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари бир-бирларини табрикладилар
20:29 / 02.03.2026