Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёликларга тадбиркор ва корхоналарнинг беғараз кўмаги етказилмоқда
«Маселко» бренди остида иш олиб борувчи корхона жамоаси «Сардоба» сув омборидан азият чеккан аҳолига беғараз ёрдам юкини етказиб берди.
Kun.uz'га маълум бўлишича, корхона томонидан умумий қиймати 83 миллион сўмга тенг 5 тонна ёғ, 2 тонна макарон ва 2 тонна гуруч ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрига жойлаштирилган аҳолига етказиб берилган.

Бундан ташқари, «Олмалиқ КМК» АЖ раҳбарияти томонидан комбинат таркибидаги Жиззах цемент заводи карьеридан 2600 тоннадан ортиқ ҳарсангтош юк машиналарида юборилди. Бундан ташқари, фалокат оқибатларини бартараф этиш учун 45 нафар муҳандис техник ходимлари сафарбар этилиб, 16та автосамосвал, 4та бульдозер, 4та эксковатор, 5та юкловчи(погрузчик), 3дона махсус техника, 2та бурғулаш ускуналари жўнатилган.

Шунингдек, фалокат натижасида эвакуация қилинган аҳоли учун 6 тонна гуруч, 2000 кг асал, 1000 кг асал, 1000кг қуритилган мевалар, 10 000 дона тухум, 1000 литр ўсимлик ёғи, 1000 кг творог, 1000 литр кефир каби озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами ҳам юборилди.
Мавзуга оид
23:37 / 06.05.2024
Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбаридан директоргача ишдан олинди
07:34 / 20.04.2024
Тадбиркорнинг 943 млн сўмлик материалларини ўзлаштирган собиқ менежер аниқланди
23:56 / 02.05.2023
Сардоба фожиасига 3 йил: олдини олиш мумкин бўлган фалокат ва унинг оқибатлари
13:53 / 18.09.2022