ФВВ Сирдарёдаги ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берди
Сирдарё вилоятининг сув босган ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирлар жадаллаштирилмоқда.
ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳудуддаги қабристонлар, канализация тизимлари, сув тозалаш иншоотлари чуқур ўрганилмоқда. Шу билан бир қаторда, мазкур объектларда дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.
Санитария-эпидемиология ҳамда фаровонликни таъминлаш мақсадида, қуриган турар жойларда дезинфекция ишлари бошланган. Оқолтин туманидаги «Аҳиллик» қишлоғи, ўша вилоятнинг «Қўрғонтепа» ва «Сардоба» қишлоқлари ва Мирзаобод туманидаги «Балиқчилик қишлоғи»да ҳам ишлар амалга оширилади.
Зарарланган ҳудудларда тўпланган 70та уй ҳайвонлари санитария қоидаларига мувофиқ кўмилган. Ёнғин ўчириш машиналари ва мотопомпалар билан тошқин сувларини тортиб олиш ишлари давом этмоқда.
Билдирилишича, Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳудудларни тўпланган қолдиқлардан тозалаш тадбирларини олиб бормоқда Мутасадди хизматлар томонидан эвакуация қилинган жойларда аҳоли ўртасида ёнғинлар ва бошқа тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ташкиллаштирилмоқда.
Тошқиндан кейинги дастлабки соатларда, 1 майдан бошлаб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигида «1205» тезкор алоқа рақамининг фаолияти йўлга қўйилган эди. Айни вақтгача ишонч телефонига 5 609 қўнғироқ келиб тушган. Шулардан 4861 нафар фуқаро фавқулодда вазият оқибатлари бўйича маълумотлар сўраб, мурожаат этган. Шунингдек, уларнинг 287 нафари озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар масаласида ёрдам сўраган. Мурожаатчилардан 199 нафари кўнгилли қутқарувчи сифатида фавқулодда вазият ўчоғига бориш истагини маълум қилган.
ФВВ Сирдарёдаги ҳолат ҳақида қўшимча маълумот берди 👉 https://kun.uz/27822813
Posted by Kun.uz on Monday, May 4, 2020
Мавзуга оид
13:47
Сирдарёда Кувайт бизнеси иштирокида қўшма лойиҳалар амалга оширилади
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
10:16 / 06.11.2024
Ўзбекистонда сув омборлари тўғонлари силжиши космик назоратга олинади
08:23 / 28.09.2024