Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро чўкиб кетди
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида жойлашган Жанубий Сурхон сув омборида қайиқ ағдарилиши оқибатида бир фуқаро сувдан чиқолмай қолиб, чўкиб кетди. Ҳозирда уни қидириш ишлари давом этмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 июнь куни соат 17:30 ларда «112» тизими орқали Қумқўрғон туманидаги Жанубий Сурхон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабар ортидан ҳодиса жойига етиб борган қутқарувчиларнинг аниқлашича, қайиқда бўлган 5 нафар фуқародан 4 нафари қирғоққа сузиб чиқишга муваффақ бўлган. Бир нафар фуқаро эса сувдан чиқолмай қолиб, чўкиб кетган.
Шундан сўнг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан сув ҳавзасида кенг кўламли қидирув ишлари бошланган.
Ҳозирда воқеа жойида прокуратура, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар органлари ходимлари томонидан ҳодисанинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:58 / 08.06.2026
Сурхондарёда Александр Федин барпо этган боғ сақлаб қолинадиган бўлди
13:33 / 08.06.2026
Сурхондарёда ҳам ИИБ ходими вояга етмаган қизнинг номусига тегишда гумонланмоқда
09:12 / 27.05.2026
Ўзбекистонда 5 та сел-сув омбори қурилади
11:00 / 15.05.2026