Халқ демократик партияси табиий офатдан зарар кўрган бухороликларга яқиндан ёрдам беряпти
Жорий йилнинг 28 апрель куни бўлиб ўтган табиий офат сабабли Бухоро вилоятининг Олот, Қоракўл туманларида кўплаб уй-жойлар ва ижтимоий соҳа объектларига турли даражада зарар етди.
Табиий офат оқибатларини бартараф этиш бўйича шу кунларда кенг кўламли ишлар амалга ошириляпти. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан турли кўринишдаги ёрдамлар келиши давом этмоқда. Кўмакка шошилганлар, бутун бухороликлар сафида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоллари, депутатлар офатдан зарур кўрган бино ва иншоотларни таъмирлаш, тиклаш ишларига ўз ҳиссаларини қўшмоқда.
Парламент, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳудудий ишчи гуруҳлар билан бирга аҳоли кўрган зарарларни аниқлаш, тиклаш-таъмирлаш жараёнларини сифатли олиб боришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Партиянинг эл-юрт орасида катта ҳурмат-эътибор қозонган аъзолари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, аҳоли вакиллари билан мунтазам учрашиб, ҳеч ким эътибордан четда қолмаслиги, хавотирга ўрин йўқлигини тушунтиряпти.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишига асосан Бухоро вилоятидаги табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун давлат бюджетидан 100 млрд. сўм маблағ ажратилди. Ҳозирги қийин кунларда бюджет маблағлари ёрдамга муҳтожларга тўғри ва тўлиқ етиб бориши долзарб аҳамиятга эга. Бу йўналишда ҳам депутатлардан катта масъулият талаб этилади.
Кутилмаган талафотдан зиён кўрган аҳолига ёрдам кўрсатиш учун қўшни вилоятлардан усталар келди, қурилиш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечаклар етказилмоқда.
Ҳамжиҳатлик, қўллаб-қувватлаш ишлари “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати билан уйғунлашиб кетганини ҳам алоҳида таъкидлаш керак.
Партия фаоллари ва депутатларимиз ҳомийлик масалаларида катта ташаббус кўрсатяпти. Хусусан, А.Эргашев Қоракўл туманида Сайёд МФЙда талафот кўрган уйларнинг томини таъмирлаш учун 70 нафар ишчи ёллаб, моддий ва озиқ-овқат таъминотини зиммасига олди. А.Фозилов Олот туманида “Опшок” ва “Арабхона” маҳалласидаги хонадонларни шиферлар билан таъминлаш ва усталарни жалб қилишга катта маблағ ажратди. Ф.Бекмирзаев Олот туманидаги зарар кўрган мингдан ортиқ фуқароларга 150 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари, Ф.Зиядуллаева эса катта миқдорда тиббий ниқоб ва бошқа гигиеник воситалар етказиб берди. Бундай саховатли партиядошларимиз сафи кенг, ҳар куни янги ташаббуслар билан чиқишяпти.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши Бухоро вилоятида табиий офатдан зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида ҳомийлик маблағи ажратди. Мазкур ёрдам Олот ва Қоракўл туманлари ҳокимликлари билан бамаслаҳат ҳолда, муҳтож оилаларнинг уй-жойини тиклаш-таъмирлаш ишлари учун сарфланиши кўзда тутилган.
Синовли кунларда ҳамжиҳат бўлиш, бир-биримизга ёрдам кўрсатиш бурчимиздир.
Ишонамизки, яқин кунларда Олот ва Қоракўл туманларида қишлоқ, маҳаллалар қиёфаси тубдан янгиланади, оилаларнинг турмуши, ҳаёти қайта изга тушади.
Зулфия Тўйева,
ЎзХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси,
Шерзод Раҳмонов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзоси
Мавзуга оид
13:38 / 06.09.2021
Мақсуда Ворисова Халқ демократик партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди
16:00 / 04.09.2021
Талаба ўқисинми ёки ижарага пул топсинми?!
18:12 / 02.09.2021
Мақсуда Ворисова мандат кечикаётгани ҳақида: Давлат тест маркази изоҳ бериши шарт!
14:00 / 05.07.2021