Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония фавқулодда вазият режимини ёзгача узайтирди
Япония бош вазири Синдзо Абэ коронавирус тарқалиши сабабли мамлакатда жорий этилган фавқулодда вазият режимини 31 майгача узайтиришга қарор қилди.
У бу ҳақда инфекцияга қарши курашиш бўйича штаб йиғилишида эълон қилди.
Абэ шунингдек, агарда экспертлар вазият таҳлили натижаларидан келиб чиқиб режимни бекор қилиш мумкинлигини билдиришса, у муддатидан аввалроқ бекор қилинишини мумкинлигини айтди.
Айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 15,5 мингдан кўпроқни, вафот этганлар 530 нафарни ташкил қилмоқда.
Охирги суткада мамлакатда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича антирекорд қайд қилиниб, 31 киши вафот этган. Аввалги антирекорд 23 апрелда қайд қилинган бўлиб, ўшанда вирус қурбонлари 29 нафарни ташкил қилган.
Мавзуга оид
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026