Нега ўзбек жамиятида лавозим эгаларига нисбатан ишончсизлик юқори?
Нега ўзбек жамиятида лавозим эгаларига нисбатан ишончсизлик юқори? 👉 https://kun.uz/21136827
Posted by
on Tuesday, May 5, 2020
«Бунинг сабаблари бир нечта. Асосий сабаблардан бири, фуқаролар биринчи тўсиқни ўзининг муаммосини ечишга, сўзини эшитишга масъул бўлган маҳаллий раҳбарлардан кўради. Улар одамларни эшитишга қизиқиш билдирмайди.Бу раҳбар лавозимидаги инсонни бирор-бир оилага кириб келаётганда ва аҳолига мурожаат қилаётгандаги муомаласидан яққол кўринади», – дейди кўп йиллардан буён раҳбарлик лавозимларида ишлаб келаётган Элмира Боситхонова.
Вазир ўринбосарига кўра, баъзи раҳбарлар муомала маданияти ва ҳаттоки салом бериш ва саломга алик олиш одобини ҳам билмайди.
«Мисол учун мен баъзи раҳбарлар фуқароларнинг берган саломига алик олмаганини ҳам кўрганман. Мана фуқароларнинг раҳбарга бўлган кескин ва салбий муносабати нимадан бошланади», – деди у.

Фуқароларда раҳбарларга бўлган ишончнинг тушиши ва нафрат шаклланишида кейинги босқич раҳбарнинг фуқаро билдираётган муаммога эътиборсизлик ва ҳурматсизлик билан жавоб қайтаришида юз беради. Боситхонова кўп йиллар давомида илдиз отиб кетган шу каби ҳолатларни йўқотиш мақсадида президент Шавкат Мирзиёев халқ билан мулоқот тизимини йўлга қўйганини таъкидлади.
«Президент ўз лавозимига киришганидан кейин халқ билан мулоқот тизимини йўлга қўйди. Бу тизимнинг асосий мағзи ҳокимлар ва бошқа лавозим эгаларининг кабинетда эмас, пастга тушиб халқ билан гаплашиши, уларни эшитиб, муаммоларини ҳал қилиши ҳисобланади. Аслида унинг вазифаси шу. Биз барча раҳбарлар, вазир ва вазир ўринбосарларининг аҳоли билан бироз энгашиб, у билан бир даражада ёки керак бўлса, ундан ҳам пастроқ тушиб гаплашиши жараёнларини кўрдик », – деди у.


















