Ўзбекистон | 08:33 / 05.05.2020
2924
5 дақиқада ўқилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобатга таъсирини баҳолаш тизимида ўзгариш бўлади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Қайд этилишича, қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни имкон қадар қисқартириш ва идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини юқори юридик кучга эга бўлган қонун ҳужжатларига ўтказиш белгиланган;

б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарорига мувофиқ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда у билан келишилиши шарт;

в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2019 йил 12 мартдаги 212-сон қарорида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашни ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалдаги таъсирини баҳолашни амалга ошириши белгиланган;

г) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2014 йил 2 декабрдаги 328-сон қарорига кўра, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этадиган ишлаб чиқилаётган ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий Ўзбекистон Республикасининг Интерактив давлат хизматлари ягона порталида муҳокама қилиш ва тадбиркорлик фаолиятига таъсирини баҳолаш учун жойлаштириб борилмоқда.

Қуйидагилар:

а) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (қонун ҳужжатлари)нинг рақобатга таъсирини баҳолашнинг асосий йўналишлари этиб белгиланади:

қонун ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг барча босқичларида иқтисодий жиҳатдан асосланмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишга йўл қўймаслик;

қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида тадбиркорлик ва рақобат муҳитига салбий таъсирини баҳолаш;

бизнес юритиш учун рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартиб-таомилларини соддалаштириш ва қисқартириш масалаларини ўрганиш;

товар ва молия бозорининг барча иштирокчиларига товарлар (ишлар, хизматлар) учун тенг имкониятлар яратишда тўсқинлик қилиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш;

айрим хўжалик юритувчи субъектларга уларни товар ёки молия бозорида фаолият кўрсатаётган бошқа хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган имтиёзлар, преференциялар ва енгилликларни берилишини асосланганлигини таҳлил қилиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда товар ва молия бозорларида рақобатни чеклайдиган лойиҳаларни ёки амалдаги қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар киритиш;

б) қонун ҳужжатларни рақобатга таъсирини баҳолашнинг асосий босқичлари этиб белгиланади:

қонун ҳужжатлари лойиҳасида тартибга солиш белгиланган масалани (ҳолат, муаммо ва ҳ.к) аниқлаш, у ҳақдаги маълумотни шакллантириш ва асослаш;

масалани тартибга солишда давлатнинг иштирокининг мақсадга мувофиқлигини баҳолаш;

қонун ҳужжатларини қабул қилишнинг оқибатларини иқтисодий жиҳатдан асослаш, тадбиркорлик субъектлари ва давлат бюджетига таъсирини ҳисоб-китоб қилиш;

қонун ҳужжатлари билан манфаатлари назарда тутилаётган гуруҳ иштирокчиларининг таснифлаш;

янги ёки амалдаги функцияларга киритилаётган ўзгартиришлар, ваколатлар, мажбуриятлар, имтиёзлар, преференциялар, давлат органлари ҳуқуқлари ва уларни амалга ошириш тартиби тўғрисида, шунингдек, киритилаётган чекловларни таҳлил қилиш;

қонун ҳужжатларни рақобатга таъсирини баҳолаш натижалари бўйича хулоса бериш.

Қонун ҳужжатларини рақобатга таъсирини баҳолаш Методикаси тасдиқланади.

Белгиланишича, Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари мажбурий тартибда ушбу Қўмита билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

Хусусан:

товар ёки молия бозорининг алоҳида иштирокчиларига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, эксклюзив ҳуқуқлар, кафолатлар, енгилликлар, преференцияларни бериш;

фаолият юритиш шарти сифатида лицензиялаш ёки рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш тартибини, товар ёки молия бозори иштирокчиларига техник тартибга солишнинг янги шартларини ўрнатиш;

товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларининг харажатларининг сезиларли даражада ошишига олиб келувчи талаблар жорий қилиш;

товар ёки молия бозорларида тадбиркорлик субъектлари иштирокида давлат корхонаси ёки давлат улуши бор корхоналар тузиш.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга кўра Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолият соҳасига кирувчи масалалар бўйича белгиланган тартибда ушбу Қўмита билан келишилмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан кўриб чиқилмайди ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқувчилар - давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига қайтарилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид