Ўзбекистон | 13:44 / 09.09.2025
2330
1 дақиқада ўқилади

Идоравий ҳужжатларни қабул қилиш муддатига оид қатъий талаблар ўрнатилади

“Ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий муносабатларни тартибга солишда вазирлик ва идораларнинг масъулияти ва ташаббускорлигини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фото: Getty Images

Фармонга кўра, идоравий ҳужжатларни қабул қилиш, уларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддатлари бўйича қуйидаги қатъий талаблар ўрнатилади:

🔹 идоравий ҳужжатларни қабул қилиш муддати, агар қонунлар, президент ва ҳукуматнинг ҳужжатларида бундан кўп муддат белгиланмаган бўлса, 2 ой этиб белгиланади;
🔹 идоравий ҳужжат лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш муддати 10 кунни ташкил этади, агар лойиҳа юзасидан 5 кун ичида таклиф келиб тушмаса, уни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритиш мумкин бўлади;
🔹 идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш муддати 30 кундан 20 кунга, қўшимча ўрганишни талаб қиладиган ҳужжатлар бўйича эса кўриб чиқиш муддатини узайтириш 15 кундан 10 кунга қисқартирилади;
🔹 белгиланган талабларга риоя қилмасдан киритилган идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш муддати 30 кундан 15 кунга қисқартирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид