Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда коронавирус сабабли ишсиз қолган ўн минглаб одамларни банд қилиш йўли топилди
Покистонда коронавирус пандемияси сабабли ишини йўқотган ўн минглаб одамларни банд қилиш бўйича истиқболли ғоя амалга оширилди.
Фото: Business Today
Бу ҳақда Reuter ахборот агентлиги хабар берди.
Мамлакатда бу мақсадда ўрмон хўжалигида 63 мингдан кўпроқ иш ўрни ташкил этилди. Бу Исломобод “Ўн миллион дарахт цунамиси” деб номланган 5 йиллик дастурга қайтишга қарор қилгандан кейин мумкин бўлди. Дастур Покистонни кўкаламзорлаштиришга қаратилган бўлиб, коронавирус пандемияси сабабли тўхтаб қолганди. Бироқ ҳукумат бюджетда маблағлар тақчиллигига қарамасдан, унга қайтишга имкон топди.
Ишсиз қолган, асосан қишлоқ ҳудудларидан бўлган ўн минглаб одамлар дарахт ўтқазиш, уларни ёнғинлардан ҳимоялаш ва ноқонуний чопилишига қарши курашга ёлланган. Ишчилар ниқоб тақиб юришлари ва ижтимоий масофани сақлашлари лозим. Уларга кунбай ҳақ тўланмоқда.
Дастурдан мақсад жорий йил охиригача 20 млн кўчат ўтқазишдан иборат.
Мавзуга оид
16:46
Покистонда теракт оқибатида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
21:05 / 20.05.2026
Эрон бойитилган уранни Россияга топширишни кўриб чиқмоқда
23:00 / 18.05.2026
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
20:53 / 15.05.2026