Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилишига 800 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратади
Япония бош вазири Синдзо Абэ ҳукумат коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилишига 800 млн доллардан кўпроқ маблағ ажратмоқчилигини маълум қилди.
Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Бу маблағлардан 234 млн долларга яқини Эпидемияларга тайёрлик соҳасидаги инновациялар учун глобал коалиция (CEPI) ва вакцина яратиш устида ишлаётган бошқа халқаро ташкилотларга йўналтирилади. “Зарарланиш хавфи учун чегара йўқ. Жаҳон ҳамжамияти бу инқирозни енгиб ўтиш учун бирлашмоғи лозим”, деб айтган Абэ.
4 май куни телеканал Япония ҳукумати коронавирусга чалинганларни даволашда гриппга қарши “Фавипиравир” (ёки “Авиган”) дори воситасини қўллашга рухсат бермоқчилигини маълум қилган. NHK маълумотларига кўра, бош вазир соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлигига бу билан боғлиқ тегишли жараёнларни тезлаштиришни буюрган.
Шунингдек, 4 май куни мамлакатда 8 апрелдан бери амал қилаётган фавқулодда вазият режими 31 майгача узайтирилди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
20:36 / 06.06.2026