Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исматулла Эргашев ва Роланд Кобиа Афғонистондаги ҳозирги вазиятни муҳокама қилди
Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда, минтақа мамлакатларининг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини жипслаштириш зарурлиги таъкидланди.
2020 йил 4 май куни Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва Европа иттифоқининг Афғонистон бўйича махсус вакили Роланд Кобиа ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди.
ТИВ хабарига кўра, мулоқот чоғида Афғонистондаги ҳозирги вазият, халқаро ҳамжамиятнинг афғонлараро тинчлик музокараларини тезроқ бошлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари, шунингдек, коронавирус пандемиясининг тарқалишига қарши курашишда ёрдам бериш юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал қилиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда, минтақа мамлакатларининг ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини жипслаштириш зарурлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026