Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётганлар коронавирусдан қанчалик ҳимоялангани ўрганилади
Асосий мақсад у ердаги инсонлар хавфсизлигининг таъминланишини ўрганиш ҳамда коронавирус пандемияси шароитида яратилган шароитлар, ҳимояланиш чоралари билан танишиш ҳисобланади.
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамкорликда жорий йилнинг 11 майидан бошлаб жазони ижро этиш муассасаларида жамоатчилик мониторинги тадбирларини ўтказишни режалаштирмоқда.
"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабарига кўра, асосий мақсад у ердаги инсонлар хавфсизлигининг таъминланишини ўрганиш ҳамда коронавирус пандемияси шароитида яратилган шароитлар, ҳимояланиш чоралари билан танишиш ҳисобланади.
Омбудсман ўз фаолияти доирасида шундай муассасаларни доимий равишда мониторинг қилиб боради. Шу муносабат билан, куни кеча Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан омбудсманга коронавирус пандемияси даврида фойдаланиш учун мўлжалланган шахсий ҳимоя воситалари топширилди.
Ушбу ҳимоя воситалари мониторинг гуруҳи аъзоларига жазони ижро этиш муассасаларига ташриф давомида фойдаланиш учун тақдим этилади. Бу ҳам ходимлар, ҳам ўша жойлардаги инсонларга вирус юқишининг олдини олади.
Мавзуга оид
21:31 / 10.11.2025
Эквадор қамоқхонасида ўнлаб осилган маҳбуслар топилди
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025