Жаҳон | 22:23 / 07.05.2020
11242
1 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея ядровий баллистик ракеталар учун «гигант» база қурмоқда - ОАВ

Британиянинг The Times нашри маълумотларига кўра, Шимолий Кореяда ядро заряди ташувчи баллистик ракеталарни йиғиш ва сақлаш учун «гигант» база қурилмоқда.

Фото: Reuters

Нашр бунда АҚШнинг Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази мутахассислари ўтказган сунъий йўлдош суратлари таҳлилига таянган.  
        
Маълум қилинишича, ер усти ва ер ости иншоотлари мажмуаси Пхеньян атрофидаги ҳудудда, аэропорт яқинида жойлашган. Мутахассислар суратларни таҳлил қилиб, иншоотлар АҚШ соҳилларига ядро зарядини етказа олувчи “Хвасон-15” баллистик ракеталарини сақлаш учун етарлича йирик эканлиги ҳақидаги хулосага келишган.  

“Ҳозирча бу марказдан мақсад нималиги номаълумлигича қолмоқда, иншоотлар конфигурацияси ва ўлчамлари у темир йўл орқали етказилувчи компонентлардан баллистик ракеталар йиғиш учун қўлланиши мумкинлигига ишора қилмоқда”, деб таъкидлаб ўтилган марказда. Вашингтонда жойлашган марказ мутахассисларининг таъкидлашича, объект қурилиши характерига кўра, у жорий йил охиригача ёки кейинги йил бошигача қуриб битказилиши мумкин.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид