Туркманистон Ўзбекистонга тошқин оқибатларини бартараф этишда ёрдам таклиф қилди
Туркманистон томони зарар кўрган ҳудудларга керакли ёрдам кўрсатишга, у ерга ускуналар, ишчиларни юборишга ва инфратузилмани тиклашда кўмак тақдим этишга тайёрлиги билдирилди.
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот чоғида Сардоба сув омборидаги тўғоннинг ўпирилиши натижасида юз берган сув тошқинидан жабр кўрган Сирдарё вилояти туманларини тиклашда ёрдам беришни таклиф қилди. Бу ҳақда TDH хабар бермоқда.
«Яқинда қўшни мамлакатнинг бир қатор шаҳарлари ва аҳоли пунктларига катта зарар етказган табиий офат муносабати билан Ўзбекистон халқига далда сўзларини изҳор этган президент Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон томони зарар кўрган ҳудудларга керакли ёрдам кўрсатишга, у ерга ускуналар, ишчилар юборишга ва инфратузилмани тиклашда кўмак тақдим этишга тайёрлигини таъкидлади», - дейилади ахборот агентлиги хабарида.
Туркманистон раҳбари мамлакатнинг тегишли идоралари ўзбекистонлик ҳамкасблари билан боғланишга, ўзаро ҳамкорликнинг тезкор каналларини яратишга ва табиий офат оқибатларини тезда бартараф этиш учун тегишли иш схемаларини ишлаб чиқишга тайёрлигини қайд этди.
Мавзуга оид
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
22:15 / 25.10.2024
БМТ Марказий Осиёни «Тинчлик, ишонч ва ҳамкорлик ҳудуди» деб эълон қилди
18:51 / 12.10.2024
Ашхободдаги кўчага президентни даволаган немис шифокорининг номи берилди
13:35 / 08.10.2024