Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ янги иммиграцион чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда – ОАВ
Трамп 22 апрелда қатор тоифалар учун иммиграцияга 60 кунлик тақиқ жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти аввалроқ киритилган иммиграцияни қисман тақиқлаш тўғрисидаги фармоннинг амал қилиш муддатини узайтириш ҳамда мамлакатга киришга қўшимча чекловлар киритиш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Wall Street Journal газетаси хабар берди.
Нашрнинг қайд этишича, янги фармонда хорижлик юқори малакали мутахассисларга H1-B иш визаси, қишлоқ хўжалигида ишлайдиган вақтинчалик ишчилар учун H2-B визаси ҳамда ишлаш ҳуқуқини берувчи талабалар визаси берилиши тақиқланиши мумкин. Ушбу чекловлар бир неча ой ёки йилга чўзилиши мумкин.
Трамп 22 апрелда қатор тоифалар учун иммиграцияга 60 кунлик тақиқ жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганди. Шу билан бирга, бошпана ёки қочқин мақомини сўраш ҳуқуқи чекланмайди.
Аввалроқ Оқ уй раҳбари ҳужжат АҚШга вақтинчалик келадиганлар ва фермер хўжалиги ишчиларига тааллуқли эмаслигини айтганди.
Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 1,2 миллиондан ошган, 75,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026