«Ўзбекнефтгаз»да янги тайинловлар амалга оширилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖда янги раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди.
"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти бошқарув раисининг буйруғига асосан трансформация ва операцион самарадорлик департаменти бошлиғи лавозимига Беҳзод Усмонов тайинланди.
Компания матбуот хизматининг хабарига кўра, юрист, муҳандис-технолог мутахассислигига эга бўлган Беҳзод Усмонов Манчестер университетида таҳсил олган.
У шу вақтга қадар Uzbekistan GTL корхонасида Бизнесни ривожлантириш бўйича директор лавозимида фаолият юритаётган эди.
Шунингдек, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув аппарати билан ишлаш департаментига янги раҳбар тайинланган. Шу вақтга қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖда департамент раҳбари сифатида фаолият юритиб келган Камолиддин Усмонов ушбу лавозимда иш бошлаган.
Бундан ташқари, Камолиддин Усмонов компания раисининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳам фаолият олиб боради.
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024