Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 500дан ошди
Тожикистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 522тага етди, 14 киши касаллик қурбонига айланган.
Тожикистонда 8 май куни яна 61 кишида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб «Азия Плюс» хабар берган.
Эндиликда мамлакатда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 522 нафарга етди.
Яна 2 киши коронавирус қурбони бўлгани тасдиқланди ва умумий ўлимлар сони 14тага етди.
Сўнгги бир кунда карантиндагиларнинг 420 нафарига коронавирус аниқланмагани сабабли уйига рухсат берилган. Айни дамда Тожикистонда 4 286 киши карантинда шифокорлар назоратида қолмоқда.
Касаллик энг кўп пойтахт Душанбеда (233 нафар) қайд этилган. Сўғд вилоятида 139, Хатлонда 59, Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 18, марказга бўйсунувчи ноҳияларда жами 83 ҳолат аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 7 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев гуманитар ёрдам сифатида Тожикистонга 144та мобил тиббий контейнер юборди. Бугун қўшни давлатга етиб борган ушбу контейнерлардан Душанбеда мобил шифохона қурилади.
Бугун Ўзбекистондан Тожикистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун шифокорлар гуруҳи йўл олди.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
15:00 / 19.10.2024