Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси фаолияти такомиллаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тегишли низом лойиҳасига кўра, Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси халқ таълими тизимидаги ислоҳотларни жамғарма маблағлари доирасида қўшимча молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган.
Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар, бунда истеъмол нархларининг тегишли йилдаги прогноз индексига тенг коэффициенти қўлланилади;
муассиси Вазирлик ҳисобланган корхоналар ихтиёрида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойда;
умумтаълим муассасаларининг мол-мулкини сотишдан тушган маблағларнинг 100 фоизи;
халқ таълими муассасалари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Вазирликнинг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари жамғармалар даромадига ундирилган ноқонуний сарфланган бюджет маблағларининг, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳудудий марказлар томонидан ташкил этилган халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш курсларида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг 5 фоизи;
халқ таълими муассасаларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 5 фоизи;
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан, шунингдек, Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим соҳасида нодавлат хизматларни кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматлардан олинадиган даромадларнинг бир қисми;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари ва хорижий давлатларнинг грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Жамғарма маблағлари:
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар ходимларига устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тўлаш;
фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида юқори малакали мутахассисларни, шу жумладан хорижий экспертлар ва хорижда яшайдиган ватандошларни Вазирликда ишлаш учун жалб этиш;
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар балансидаги бино ва иншоотларни сақлаш, улардан фойдаланиш, уларни қуриш ва таъмирлаш, зарур анжомлар, шу жумладан мебель, алоқа, компьютерлар ва бошқа воситалар билан таъминлаш бўйича харажатларни молиялаштириш;
Вазирлик ходимларини, шу жумладан хорижий давлатларнинг илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ўқитиш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш;
Вазирлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ва идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Вазирлик ходимларига мамлакатда ва хориждаги хизмат сафарлари харажатларини тўлаб бериш;
Вазирлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш учун сарфланади.
Халқ таълими тизимига кирувчи замонавий мактабларни сертификатлаш ва баҳолаш хизмати фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.
Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини мақсадли тақсимлаш Жамғарма фаолиятини бошқариш Кенгаши томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Жамғарма кенгаши раиси ҳисобланади.
Жамғарма кенгаши Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг буйруғи билан камида тўққиз нафар кишидан иборат таркибда тасдиқланади ва вазир ўринбосарлари, вазирликнинг тегишли бошқарма ва бўлим бошлиқларидан шакллантирилади.
Жамғарма кенгаши ўз фаолиятини Низомга мувофиқ олиб боради. Жамғарма кенгаши аъзолари Жамғарма бошқарувидаги ўз мажбуриятларини жамоатчилик асосида бажаради.
Жамғарма кенгаши мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Мавзуга оид
18:39 / 24.02.2026
«Волонтёрликни қўллаб-қувватлаш» жамғармаси ташкил қилинади
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025