Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамоат транспорти ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлаги ажратилиши мумкин
Жамоат транспорти воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратиш таклиф қилинди.
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида жамоат транспорти воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратиш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида тирбандликлар кўп бўлишини ҳисобга олиб, жамоат транспортидан фойдаланаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида жамоат транспортлари, хусусан, автобуслар ва йўналишли таксилар учун йўлнинг алоҳида маълум бир бўлагини ажратиш керак.
Билдирилишича, тиғиз вақтда йўлакда ҳаракатланаётган енгил турдаги автомобилларга автобус учун йўл бериш мажбуриятини юклаш ва буни ДЙҲХХ ходимлари ёрдамида тартибга солиш лозим.
“Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, жамоат транспорти воситалари ҳаракати учун йўлнинг алоҳида йўлагини ажратишни таклиф қиламиз”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.
Мавзуга оид
09:50 / 23.03.2026
«Малика» бозори яқинида ҳаракатни қайта ташкил этиш режалаштирилмоқда
17:45 / 19.03.2026
Тошкентда Рамазон ҳайити куни айрим кўчаларда ҳаракат чекланади
18:00 / 13.03.2026
Президент Виртуал қабулхонасида ҳар бир маҳалла учун алоҳида кабинет очилади
09:13 / 19.02.2026