Ўзбекистон | 16:29 / 09.05.2020
14838
5 дақиқада ўқилади

Kun.uz «2019 йил бренди» мукофотига сазовор бўлди

Мамлакатнинг энг яхши брендлари “2019 йил бренди” мукофотига сазовор бўлди.

2020 йил 7 майда Миллий маркетинг маркази экспертларининг талқини ва истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериши натижаларига кўра учинчи “2019 йил бренди” мукофоти ғолибларини тақдирлашнинг илк онлайн-маросими ўтказилди. 

Kun.uz истеъмолчилар танловига кўра энг яхши янгиликлар интернет-сайти деб топилди. Мукофот финали ғолибларини эълон қилишнинг ноодатий формати натижаларга қизиқишни кучайтирди, улар бу йил ҳам Миллий маркетинг маркази аъзолари, ҳамкорлари ва экспертлари танловига, ҳам очиқ овоз беришда қатнашган истеъмолчилар танловига асосланди.

“2019 йил бренди” мукофоти билан Ўзбекистон бозорида ўз маркетингини муваффақиятли амалга оширувчи энг фаол компаниялар тақдирланади. Лойиҳадан кўзланган мақсад маҳаллий бозорда муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик соҳасини, Ўзбекистон маркетинг ва реклама хизматлари бозори инфратузилмасини ривожлантиришдан иборат.

Овоз бериш март ва апрелда ўтказилди. 2020 йил мартда Ассоциация, DE FACTO маркетинг агентлиги билан ҳамкорликда, Ассоциация аъзолари, ҳамкорлари ва экспертлари орасида онлайн-овоз бериш ўтказди. Экспертлар овоз беришида жами 104 нафар респондент қатнашди.
 
Очиқ овоз бериш ушбу мақсад учун махсус, овоз беришнинг ҳамкори – CkickMe компанияси ишлаб чиққан Telegram-ботда ўтказилди. 120 мингдан зиёд инсонлар 20 та номинацияда ўзларининг севимли брендларига овоз бердилар.

Тақдирлаш маросимида иштирокчиларга табрик сўзи билан Ассоциация бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов чиқиш қилди. У барча иштирокчиларни муносиб ғалаба билан табриклади. Энг муваффақиятли компанияларнинг маркетинг фаоллиги профессионал ҳамжамият томонидан эътироф этилиши умуман маркетинг ривожи учун янги туртки беришини қайд этди.

Тақдирлаш маросими Ассоциация экспертлари таъсис этган бешта номинация ғолибларини эълон қилишдан бошланди.

1.  Ўзбекистонда маркетинг ва рекламани қўллаб-қувватлаш етакчиси – «Асака» банки

2.  Маркетинг маликаси – Ширин Охунжонова, Les Ailes, Chopar

3.  Ўзбекистонда маркетинг ва реклама ривожига қўшган ҳиссаси учун – Нажмиддинхўжа  Шарипов, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

4.  Йил шахси – Малик Каримов, Korzinka.uz, REDTAG, FLO

5.  Йил кашфиёти – Ҳумо хоккей клуби.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилшод Азимов, маросим иштирокчилари ва тадбирни YouTube каналида кузатиб бораётган томошабинларга қарата табрик сўзида, шу тарзда, нафақат экспертлар, балки истеъмолчилар фикрлари ва афзалликларини ўрганишнинг тадбиркорларни янги шарт-шароитларга мослашишидаги аҳамиятини таъкидлади.
 
Мукофот ташкилотчилари 20 та номинацияда иккитадан ғолибни эълон қилдилар:

1. Энергетик ичимликлар

Экспертлар танлови – Adrenaline rush
Истеъмолчилар танлови – Flash

2. Ширин-газланган ичимликлар

Экспертлар танлови – Coca Cola
Истеъмолчилар танлови – Coca Cola

3. Колбаса маҳсулотлари

Экспертлар танлови – Rozmetov
Истеъмолчилар танлови – Rozmetov

4. Қандолатчилик маҳсулотлари

Экспертлар танлови – Crafers
Истеъмолчилар танлови – Safia

5. Қаҳвахоналар

Экспертлар танлови – Black Bear Kofi
Истеъмолчилар танлови – Black Bear Kofi

6. Ресторанлар/тезкор хизмат кафелари

Экспертлар танлови – Evos
Истеъмолчилар танлови – Yaponamama

7. Озиқ-овқат чакана савдоси

Экспертлар танлови – korzinka.uz
Истеъмолчилар танлови – korzinka.uz

8. Маиший техникани муддатли тўлов ва кредитга сотиш дўконлари

Экспертлар танлови – Texnomart
Истеъмолчилар танлови – Media Park

9. Маиший техника

Экспертлар танлови – Samsung
Истеъмолчилар танлови – Samsung

10. Деразалар / профиллар

Экспертлар танлови – Imzo
Истеъмолчилар танлови – Akfa

11. Девелоперлар

Экспертлар танлови – Murad Buildings
Истеъмолчилар танлови – Murad Buildings

12. Янгиликлар интернет-сайтлари

Экспертлар танлови – Gazeta.uz
Истеъмолчилар танлови – Kun.uz

13. Банк хизматлари

Экспертлар танлови – SQB
Истеъмолчилар танлови – Kapital bank

14. Мобил операторлар

Экспертлар танлови – Beeline
Истеъмолчилар танлови – Beeline

15. Тўлов тизимлари

Экспертлар танлови – Payme
Истеъмолчилар танлови – Click

16. Фитнес-клублар

Экспертлар танлови – Chekhov Sport Club
Истеъмолчилар танлови – Buka Gym

17. Дам олиш зоналари

Экспертлар танлови – Amirsoy Resort
Истеъмолчилар танлови – Amirsoy Resort

18. Спорт клублари

Экспертлар танлови – Humo Toshkent Xokkey Klubi
Истеъмолчилар танлови – Humo Toshkent Xokkey Klubi

19. Кўнгилочар боғлар

Экспертлар танлови – Tashkent City Park
Истеъмолчилар танлови – Ecopark

20. Хорижий тиллар курслари ва ўқув марказлари

Экспертлар танлови – Cambridge
Истеъмолчилар танлови – Everest Academy.

Мавзуга оид