Ўзбекистон | 11:43 / 09.05.2020
2087
1 дақиқада ўқилади

МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтади

Тадбирда халқаро кун тартибининг ва Ҳамдўстлик форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Фото: Виктор Толочко

2020 йилнинг 12 май куни Ўзбекистоннинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига раислиги доирасида видеоконференцалоқа шаклида Ҳамдўстлик иштирокчи давлатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтади.

ТИВ хабарига кўра, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов раислигидаги мажлис ишида Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбойжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этадилар.

Тадбир чоғида халқаро кун тартибининг ва Ҳамдўстлик форматидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш, МДҲ доирасида 2019 йилга мўлжалланган кўп даражали вазирликлараро маслаҳатлашувлар режасининг амалга оширилишини ва 2020 йил учун Режани, шунингдек коронавирус тарқалишига қарши биргаликда қарши курашиш йўлларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Мажлис якунида қатор ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган, дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид