Оҳангаронда ёнида гиёҳвандлик воситаси сақлаб юрган ангренлик йигит қўлга тушди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йил 25 апрель куни соат тахминан 16:20ларда Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан коронавирусга қарши карантин тадбири ўтказилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, унинг давомида Оҳангарон тумани Сусам маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан кетаётган, Ангрен шаҳрида яшовчи фуқаролар 34 ёшли Р.З., 33 ёшли А.Б. ва 39 ёшли С.М. шахсига аниқлик киритиш мақсадида тўхтатилиб, икки нафар холислар иштирокида текширилганда Р.З.нинг ёнидаги жигаррангли сумкаси ичида қора рангли полиэтилен пакетда ҳўл ҳолатда яшил рангли ўткир ҳидли ўсимлик борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, фуқаро Р.З.дан олинган модда “марихуана” деб аталиши ва унинг соф оғирлиги 2 034 граммни ташкил этиши кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Р.З., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:59 / 04.11.2024
Оҳангаронда ўзаро тўқнашган Cobalt машинаси ва Isuzu автобуси ёниб кетди
08:30 / 04.11.2024
ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйди
13:30 / 09.10.2024
Гиёҳвандлик воситалари устидан назорат қилиш давлат комиссияси ваколатлари белгиланди
11:50 / 09.10.2024