Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чўкаётган аёлни қутқариб қолган ИИБ капитанига муддатидан олдин майор унвони берилди
Қорақалпоғистон Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов каналда чўкиб кетаётган фуқарони кўриб қолиб, унинг ҳаётини сақлаб қолган капитан Бийсенбай Қайипназаровга муддатидан олдин майор унвонини берди.
Ўзбекистон ИИВдан хабар қилишларича, воқеа шу йилнинг 15 апрель куни Хўжайли туманининг Суўенли маҳалласида рўй берган.
«ИИБ ҲПБ профилактика катта инспектори капитан Бийсенбай Қайипназаров ва профилактика инспектори капитан Саламат Утемисовлар кундалик тақсимот бўйича ўзларига бириктирилган «Суўенли» маҳалласи ҳудудида аҳолининг карантин қоидаларга амал қилишини назорат қилиш юзасидан хизмат олиб бораётган пайтда ҳудуддан оқиб ўтувчи «Суўенли» канали бўйида чўкиб кетаётган фуқарони кўриб қолиб, тезкорлик билан амалий ишлар олиб бориши натижасида фуқаро шу туманда яшовчи аёл киши Д.А. ҳаётини сақлаб қолади.

Шундай вазиятда, ўзларининг хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб, фуқаро ҳаётини сақлаб қолгани ва фаолияти давомида юқори натижаларга эришгани, Ўзбекистонда кузатилаётган эпидемиологик вазиятда фуқароларни кутиб олиш, муассасаларига жойлаштириш, карантин объектларининг ишончли ҳимояланиши ҳамда ушбу ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлашда сидқидилдан хизмат қилгани учун капитан Бисенбай Қайпназаровга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов томонидан муддатидан олдин «майор» унвони берилиб, ходимларга келгуси хизмат фаолиятида зафарлар тилади», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
19:02 / 01.04.2026
“Техпаспорт”нинг амал қилиш муддати 2026 йил 1 апрелдан кейин олинган гувоҳномаларга тааллуқли бўлади
10:09 / 31.03.2026
Сурхондарёда пенсионерлар иштирокидаги наркогуруҳ фош этилди
15:37 / 19.03.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ИИВда сўроқ қилинмоқда
14:51 / 17.03.2026