Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон коронавирус сабабли АҚШ билан барча маҳбусларни ўзаро алмашишга тайёрлигини билдирди
Эрон АҚШ билан дастлабки шартларсиз маҳбусларни тўлиқ алмашишга тайёрлигини билдирди.
Бу ҳақда Эрон ҳукумати вакили Али Робиийга таяниб Al Arabiya телеканали хабар берди.
“Биз эронлик ва америкалик маҳбусларни алмашишга ва бу масалани муҳокама қилишга тайёрмиз, бироқ америкаликлар ҳозирча жавоб бермаяпти”, деб айтган Эрон вакили.
“Коронавирус пандемияси ортида эронликларнинг турмадаги хавфсизлиги ва соғлиғидан хавотирдамиз. Биз Американи эронликлар хавфсизлиги учун жавобгар, деб ҳисоблаймиз”, деб қўшимча қилган Робиий.
Телеканалнинг эслатишича, 2019 йилда Теҳрон ва Вашингтон Эронда жосуслик айблови билан панжара ортида ушланган америкалик талаба Ван Сюэни АҚШда санкция тартибини бузганликда айбланган эронлик биолог Масъуд Сулаймонийга алмашган.
Мавзуга оид
10:04
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026
Тобора кўпроқ америкаликлар Трампнинг иқтисодий сиёсатидан норози
19:51 / 22.05.2026