Жаҳон | 07:57 / 10.05.2020
24307
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 20 нафарга етди

Фото: Asia-Plus

Тожикистонда коронавирус юқтирганлар сони 90 нафарга кўпайди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб Азия-Плюс нашри хабар берган.

Шу тариқа мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 612 нафарга етди. Охирги маълумотларга кўра, яна 6 киши коронавирус сабаб вафот этган ва мамлакатда умумий ўлимлар сони 20 нафарга етган.

Коронавирусдан ўлимлар сони бўйича Тожикистон Марказий Осиё мамлакатлари орасида иккинчи ўринда бормоқда. Worldometers маълумотига кўра, минтақадаги энг кўп ўлим ҳолати Қозоғистонда (31 нафар) қайд этилган. Тожикистонда 20 киши, Қирғизистонда 12 киши ва Ўзбекистонда 10 киши коронавирус қурбонига айланган бўлса, Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Тожикистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам сифатида тиббий контейнерлар ва шифокорлар гуруҳини юборганди.

Мавзуга оид