Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда карантинни бузганлик учун жарималар миқдори қарийб икки бараварга оширилди
Аввалроқ Борис Жонсон аҳолига телемурожаати чоғида 13 майдан коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чекловлар юмшатилишини маълум қилганди.
Буюк Британияда карантинни бузганлик учун жарималар қарийб икки бараварга – 100 фунт стерлинггача оширилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Борис Жонсон маълум қилди.
"Карантинни бузганлар учун янги жарима миқдори 100 фунт стерлинг бўлади ёки жаримани дарҳол тўлаганда (14 кун ичида) 50 фунтни ташкил этади. Қоидабузарликлар такрорланадиган бўлса жарима 3,6 минг фунтгача етиши мумкин", - деди Жонсон.
Полиция карантинни бузганларга нисбатан март охирида қабул қилинган қонун бўйича чора кўриш ваколатига эга бўлди.
Аввалроқ Борис Жонсон аҳолига телемурожаати чоғида 13 майдан коронавирус тарқалишига қарши жорий этилган чекловлар юмшатилишини маълум қилганди.
Хусусан, аҳолига офтобда тобланиш, машина миниш, спорт билан шуғулланишга рухсат берилади. Икки киши спорт билан шуғулланганида улар бир оилада яшайдиганлар бўлиши лозим.
Ҳукумат шунингдек, аҳолини жамоат транспортидан фойдаланмасликка чақирди. Одамларга пиёда, велосипедда ёки шахсий автомобилларида юриш таклиф этилган.
Мавзуга оид
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
21:11 / 03.07.2026
Британиялик сиёсатчилар «Маша ва Айиқ» мултфилмини тақиқлашга чақирди
20:11 / 30.06.2026
Британияда нам салфеткаларни сотиш тақиқланди
22:32 / 26.06.2026