Жаҳон | 22:37 / 11.05.2020
12024
1 дақиқада ўқилади

Теҳрон ҳарбий машғулотлардаги ҳодиса оқибатида 19 ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди 

Эронда денгиз машғулотлари вақтида фрегатнинг ёрдамчи кемага янглиш тарзда ракета отиши оқибатида 19 ҳарбий ҳалок бўлган, 15 нафари жароҳат олган. 

Фото: Anadolu

Аввалроқ воқеа Уммон кўрфазида юз бергани, унинг давомида Jamaran фрегати Эрон флотига қарашли бошқа бир кема - Konarak’га кемаларга қарши ракета билан шикаст етказгани ва натижада у чўкиб кетгани маълум қилинганди. Шунингдек, кўнгилсизлик оқибатида 20 дан 40 гача киши ҳалок бўлгани, ўнлаб одамлар жароҳат олгани таъкидлаб ўтилган.

Маълум қилинишича, Эрон расмийлари кема чўкиб кетганини рад этишмоқда. Fars ахборот агентлиги маълумотларига кўра, жабрланган кема воқеа тафсилотларини ўрнатиш учун портга олиб кетилган. Кеманинг зарбага учрашига у сувда ўзи ўрнатган нишонга жуда яқин тургани сабаб бўлгани тахмин қилинган. Бироқ эронлик ҳарбийлар ушбу маълумотни на тасдиқлашган, на рад этишган. 

47 метр узунликка ва 40 тонна сув сиғимдорлигига эга бўлган Konarak Нидерландияда ишлаб чиқарилган ва 1988 йилдан бери Эрон флоти қуролланишида турган. 2018 йилда кема таъмирдан чиқарилган.

Мавзуга оид