Жаҳон | 16:37 / 12.05.2020
4511
1 дақиқада ўқилади

Британия мамлакатга келаётган барча шахслар учун мажбурий икки ҳафталик карантин жорий этди

Фото: iStock

Буюк Британия мамлакатга келган барча шахсларга икки ҳафталик карантин жорий этади, бунда Франциядан келганлар истисно саналади. Бу ҳақда Bloomberg мамлакат бош вазири Борис Жонсоннинг мурожаатига асосланиб ёзмоқда.

Янги эҳтиёт чораси Британия аста-секин карантиндан чиқишни бошлагани билан боғлиқдир. Энди мамлакатга келганларнинг барчаси, шу жумладан британияликлар ҳам икки ҳафталик муддат давомида ўзларини мажбурий равишда яккалатишлари керак.

Буюк Британия мамлакатга киришни тақиқламади ва шу пайтгача авиакомпанияларнинг парвозларини чекламади. Авиакомпаниялар жадвални бошқа мамлакатларда жорий этилган талаб ҳамда чекловлар асосида ўзгартирди.

British Airways, Easyjet ва Британиянинг бошқа авиакомпаниялари вакиллари ҳукуматни ташриф буюрувчилар учун икки ҳафталик карантинни бекор қилиш имкониятини ҳар ҳафта кўриб чиқишга чақирди, деб ёзади Reuters. Авиакомпанияларнинг фикрича, янги чора нафақат уларнинг бизнеси учун, балки бутун иқтисодиёт учун «фалокатли» бўлиши мумкин.

Мавзуга оид