Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фейсбук бир ойда коронавирус тўғрисида ёлғон маълумотлар ёзилган 50 миллионта постни аниқлади
Ижтимоий тармоқ бундан ташқари, фойдаланувчилар жисмоний зарар кўриши мумкин бўлган юз минглаб ахборотларни ўчирганини маълум қилган.
Фейсбук модераторлари апрель ойида коронавирус тўғрисида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ёзилган 50 миллионта постни аниқлади.
Нотўғри маълумотлар жойланган барча постларга тегишли белгилар қўйиб чиқилди.
«Биз ушбу огоҳлантириш иш беришини биламиз, чунки одамлар огоҳлантирувчи белгини кўргач, 95 фоиз ҳолатларда улар тақдим этилган контентга кирмайди», — дейилади ижтимоий тармоқ хабарида.
Ижтимоий тармоқ бундан ташқари, фойдаланувчилар жисмоний зарар кўриши мумкин бўлган юз минглаб ахборотларни ўчирганини маълум қилган.
Шунингдек, модераторлар 1 мартдан 1 апрелгача тиббиёт ниқоблари, антисептиклар, дезинфекцияловчи салфеткалар ва коронавирус тестлари савдоси билан боғлиқ 2,5 миллионта постни ўчирган.
Март ойида ижтимоий тармоқда коронавирус борасида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга эга 40 миллионта пост аниқлангани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:37 / 21.09.2025
COVID-19 пандемияси бошланишини ёритган хитойлик журналист 4 йилга қамалди
15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди
21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади
17:18 / 05.07.2025