Ўзбекистон | 07:35 / 12.05.2020
14860
2 дақиқада ўқилади

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорлари тасдиқланади

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорлари тасдиқланади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.

Ҳужжат билан нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорлари тасдиқланади.

Буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилади ва бу ҳақда Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади.

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча

ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган

МАКСИМАЛ ҲАҚ МИҚДОРЛАРИ

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорлари (бундан буён матнда ҳақ миқдорлари деб юритилади) хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан камаювчи тартибида ундирилиши мумкин.

Нотариуслар томонидан ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар амалга оширилганлиги учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси “Нотариат тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси талаблари асосида ҳамда мазкур ҳақ миқдорларида белгиланганидан ортиқ бўлган миқдорда ундирилишига йўл қўйилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар “Нотариус” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлиги бўйича электрон маълумотлар банкини юритиш бўйича базавий идора ҳисобланганлиги сабабли ҳақ миқдорларининг 21-бандида назарда тутилган хизмат учун ундириладиган максимал ҳақ миқдорларининг 50 фоизи бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ва келгусида идоравий нотариал архивларни молиялаштириш ҳамда ривожлантириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид