Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январь-апрель ойларида 29,1 мингтадан ортиқ корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди - Статқўм
2020 йилнинг январь-апрель ойларида 29,1 мингтадан ортиқ корхона ва ташкилотлар янги ташкил этилди.
Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, шундан масъулияти чекланган жамиятлар -18,4 мингта, хусусий корхоналар - 4,0 мингта, оилавий корхоналар - 5,5 мингта, муассасалар - 0,4 мингта ва бошқалар - 0,8 мингтани ташкил этди.
2020 йил 1 май ҳолатига кўра, саноат корхоналари ва ташкилотлари сони 72,1 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,6 фоизга ошди.
Жами саноат корхоналари ва ташкилотлари кўпайишининг асосий омили - ишлаб чиқариш (қайта ишлаш) саноатида - 13,6 фоизга (жами саноатдаги улуши 94,5 %), тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш - 18,4 фоизга (жами саноатдаги улуши 3,4 %), электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш - 31,8 фоизга (жами саноатдаги улуши 0,6 %) ва сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилиш - 9,2 фоизга (жами саноатдаги улуши 1,5 %) ўсишидир.
2020 йил 1 май ҳолатига кўра, қурилиш соҳасида корхона ва ташкилотлар сони 37,9 мингтани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,2 фоизга ошди.
Жами қурилиш соҳасидаги корхона ва ташкилотлар сони кўпайишининг асосий омили бу - бино ва иншоотлар қуришда - ўтган йилга нисбатан 14,7 фоизга (жами қурилишдаги улуши 57,9 %), фуқаролик объектларини қуриш - 33,1 фоизга (жами қурилишдаги улуши 9,7 %), ихтисослаштирилган қурилиш ишлари - 34,4 фоизга (жами қурилишдаги улуши 32,4 %) ўсишидир.