Жамият | 08:47 / 12.05.2020
16587
2 дақиқада ўқилади

Юридик шахсларнинг автомобилини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш таклиф этилди

Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш таклиф этилмоқда.

“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш ҳақида петиция эълон қилинди. 

Қайд этилишича, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш лозим. 

“Бу ҳайдовчиларни тоифага ажратишдир. Нима учун айни бир шахс жисмоний шахсга тегишли автомашинани ҳайдаса бошқача талаб, юридик шахсга тегишли машинани ҳайдаса бошқа талаб. Ҳайдовчи шу ҳайдовчи бўлса, йўл шу йўл бўлса, йўл қоидалари шу қоидалар бўлса, машина ҳаммаси бир хил машина бўлса, нима учун икки хил талаб бўлиши лозим. 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисми диспозициясидаги “юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши” деган жумлаларни чиқариб ташлаш керак. Яъни, ушбу ҳолат бўйича жарима қўлланилмаслиги керак. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни умуман бекор қилиб ташлаш лозим”, - деб ёзади мурожаат муаллифи.

Шу сабабли, юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш таклиф қилинган.

Мавзуга оид