Бойсун бозоридаги экскаватор воқеаси. Вазирлик ҳокимликни ёлғон маълумот беришда айблади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг Бойсундаги бозордаги можаро бўйича берган муносабатига раддия берди. Унда Бойсунда можароли ҳодиса видеосида кўринган экскаваторнинг «Ўзбектелеком»га алоқаси йўқлиги маълум қилинган.
12 май куни Сурхондарё вилояти Бойсун туманида «Тузбозор» маҳалласи ҳудудида жойлашган деҳқон бозорига кириш қисми экскаватор билан қазилишига аҳоли кескин қаршилик кўрсатгани ҳақида видео тарқалди.
Тадбиркорлар Kun.uz’га маълум қилишича, туман ҳокими А.Жўраев буйруғи билан ички ишлар ходимлари томонидан «Тузбозор»да ишловчилар ва харидорлар қувғин қилиниб, шаҳардан ташқаридаги шароити йўқ янги бозорга мажбурлаб кўчирилмоқда.
Бундан, айниқса, эски бозорда қонуний дўконлари бўлган тадбиркорлар азият чекишмоқда. Улар ишсиз ва харидорсиз қолишмоқда. Харидорлар ҳам янги бозорга боришни исташмайди.
Бозорга киришни қийинлаштириш учун унга кирувчи йўл экскаватор билан қазиб ташланганида аҳоли ва орган ходимлари ўртасида катта можаро келиб чиққан.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги мазкур масала юзасидан расмий баёнот бериб, экскаватор аслида бозорга кириш йўлини бузиш учун бормагани, балки «Ўзбектелеком» АК вилоят филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси томонидан Алишер Навоий ва Истиқлол кўчалари бўйлаб халқаро оптик толали алоқа кабелини ётқизиш мақсадида бу кўчада қазиш ишларини бажариш учунгина киритилганини таъкидлади.
«Ҳозирда мазкур англашилмовчилик билан боғлиқ муаммо йўқ. Бу кўчаларда халқаро оптик толали алоқа кабелини ётқизиш ишлари ўрнатилган тартибда давом эттирилади», дейилган расмий муносабатда.
Дарвоқе, одамлар кундуз куни кўчани қазишга қаршилик кўрсатгач, барибир ярим тунда экскаватор билан бозорга кирувчи йўл қазиб ташланган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги расмий сайтида маълум қилинишича, видеоларда Бойсундаги чорраҳада тургани кўринган экскаваторнинг «Ўзбектелеком» АКнинг Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси иш фаолиятига алоқаси йўқ.
«Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ушбу расмий баёнотдан келиб чиқиб шуни маълум қиладики, «Магистрал ва мультисервис маълумотлар узатиш тармоғини кенгайтириш» (DWDM) лойиҳасини амалга оширмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзбектелеком» АК Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси туман марказидаги Алишер Навоий ва Истиқлол кўчалари кесишмасида 200 метрлик канализация қуриш ишларини олиб борган. Қурилиш ишлари 2020 йил 6 май куни тугатилган.
2020 йилнинг 12 май куни «Бойсун тумани ҳокими эски бозорни буздириб, савдогарларни янги бозорга ўтказмоқчи», деган мазмунда эълон қилинган видеоматериалдаги «Тузбозор» маҳалласи ҳудудида жойлашган эски бозорга кираверишдаги чорраҳада турган экскаватор «Ўзбектелеком» АКнинг Сурхондарё филиали Бойсун телекоммуникация боғланмаси фаолиятига умуман алоқаси йўқлигини маълум қиламиз», дейилади вазирлик ахборот хизмати расмий баёнотида.
Тавсия этамиз
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Катанец кетди. У Ўзбекистонни ЖЧга яқинлаштирганди
Спорт | 21:24 / 22.01.2025
“Охирги сўзни Олий суд айтади” — таҳлилчилар Трампнинг антимиграция чоралари ҳақида
Жаҳон | 16:10 / 22.01.2025
Байден оила аъзолари ва Капитолийга ҳужум терговчиларини олдиндан афв этди. Бу нима учун керак?
Жаҳон | 15:46 / 22.01.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид
11:21
“Чорсу”да 4 минг, “Фарҳод”да 10 минг – картошка нархлари қандай тебраняпти?
21:40 / 20.01.2025
Энергетика вазирлиги: Бойсундаги М25 конида тўпланган газни хавфсиз ёқиш ишлари олиб борилмоқда
15:30 / 20.01.2025
Видео: Бойсундаги М25 кони жойлашган ҳудудда оловли майдонлар юзага келган
08:20 / 17.01.2025